Рус  |  Узб
Одамга: "Сени севаман" деб айтиш, бу: "Сен ҳеч қачон ўлмайсан", дейишнинг ўзидир.

Бош саҳифа

   Салом, муҳтарам хонимлар ва жаноблар! Ойнаи жаҳон экранлари ҳам қолиб, энди сиз билан мана шу сайт орқали ҳам учрашиб туриш имкониятига эга эканимиздан хурсандман. Ҳар қалай, мулоқот истаганлар учун яна бир имконият-да!
   Роса ўттиз беш йилдан бери телеэкрандаман. Неча турли кўрсатувларни олиб бормадим, денг. “Олиб бордим”... Баъзи бир ибораларимизни алоҳида олиб қарасанг, жудаям қизиқ туюлади. “Олиб бордим”. Бизнинг қулоғимиз “диктор” деган атамага ўрганган. Кейинроқ уни “сухандон” дейишадиган бўлди. Халқда эса “даврабоши”, “раис”, “ўртакаш”, “бошловчи” дея номланувчи яна бир неча тур атамалар ишлатилади. Хулласи калом, камина камтарин қулингиз, 35 йилдан буён мана шу соҳада ишлаяпти. Қандай аталишининг эса унчалик фарқи йўқ. Доирачи дейилди нимаю, чилдирмакаш дейилганда нима ўзгарарди?! Хонанда дедик нимаю, ашулакаш, яллачи дедик нима. Масаланинг моҳияти ўзгармайди. Асосийси, бизнинг касб эгаларини одамлар бирон-бир катта тадбирлари, байрамлар ёки “тўй”ларини “юбилей”, “никоҳ”, “корпоратив” ларни тартибли, чиройли ва мазмунли қилиб “олиб бориш” учун таклиф қилишади. Биз ҳам қўлимиздан келганича мана шу хизматга бел боғлаганмиз.   

   Ушбу сайтда сиз биз фақирнинг фикр-мулоҳазалари баён этилган мақолалар, камтарин ижодимиз меваси бўлмиш ашъорлар ва сухандонлик ижодимизнинг айрим намуналари билан танишишингиз мумкин бўлади. Биз жавлон ураётган соҳадаги баъзи бир диққатга арзигулик янгиликлардан бохабар бўлиб туришга ҳам имкон бўлади.
   Хуш келибсизлар!

Янгиликлар

Роман




Copyright 2013 www.diktor.uz.